Шавкат Мирзиёев Остонага етиб борди

Шавкат Мирзиёев Остонага етиб борди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистонга етиб борди.

Остона халқаро аэропортида давлат раҳбарини Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев кутиб олди.

Эртага икки мамлакат етакчилари раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи мажлиси бўлиб ўтади.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш, сиёсат, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинади.

Дастурга мувофиқ, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви ва \"Марказий Осиё + Япония\" форматидаги мулоқотда иштирок этиш ҳам режалаштирилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.