ABBA гуруҳи Трампга уларнинг мусиқаларидан сайловолди ташвиқотида фойдаланишни тақиқлади

ABBA гуруҳи Трампга уларнинг мусиқаларидан сайловолди ташвиқотида фойдаланишни тақиқлади
Швециянинг ABBA гуруҳи Дональд Трамп ва унинг мухлисларига сайлов кампаниясида ўз мусиқаларидан фойдаланишни тақиқлади. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.

Сиёсатчи Миннесотадаги митингда гуруҳнинг бир нечта қўшиқлари ва клипларидан фойдаланган. Тадбир давомида катта экранда The Winner Takes It All қўшиғи янграган. АББАнинг овоз ёзиш компанияси Universal Music гуруҳ мусиқаси ва клипларидан фойдаланиш учун рухсат сўралмаганини айтиб, бу материалларни зудлик билан олиб ташлашни талаб қилди. ABBA вакиллари ҳам бу қарорни қўллаб-қувватлади.
ABBA гуруҳи Трампга уларнинг мусиқаларидан сайловолди ташвиқотида фойдаланишни тақиқлади
Биз гуруҳ билан биргаликда Трамп тадбирларида ABBA мусиқаси/клиплари қўллангани акс этган видеоларни кўрдик. Шу сабабли улардан фойдаланмасликни сўрадик”, дейди гуруҳ вакили.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.