Никарагуа президенти Владимир Зеленскийни “Гитлернинг ўғли” деб атади

Фото: “Regnum.ру”
Никарагуа раҳбари Даниэль Ортега Украина президенти Владимир Зеленскийни Россия билан жанг қилиш истаги туфайли “Гитлернинг ўғли” деб атади.
“Зеленский яна бир нацист, НАТОни Россия Федерацияси билан урушга тортмоқчи бўлган яна бир “Гитлернинг ўғли”, деди у Canal6 маҳаллий телеканалида эфирга узатилган нутқида.
Ортеганинг сўзларига кўра, “Гитлер ҳам СССРга ҳужум қилишда муваффақият қозонаман деб ўйлаган, бироқ у совет халқининг бардошини паст баҳолаган”.
“Бу Гитлернинг ўлимини олдиндан белгилаб қўйди, чунки рус халқи қаҳрамон ва жасурдир, улар қаҳрамонларча қаршилик кўрсатдилар, ўзларини ҳимоя қилдилар ва нацистларни мағлуб этгунча курашдилар”, деди Никарагуа сиёсатчиси.
Сентябрь ойида Ортега “Россиянинг Украинада фашизм устидан ғалаба қозонишига” ишонч билдирганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Никарагуа раҳбари Даниэль Ортега Украина президенти Владимир Зеленскийни Россия билан жанг қилиш истаги туфайли “Гитлернинг ўғли” деб атади.
“Зеленский яна бир нацист, НАТОни Россия Федерацияси билан урушга тортмоқчи бўлган яна бир “Гитлернинг ўғли”, деди у Canal6 маҳаллий телеканалида эфирга узатилган нутқида.
Ортеганинг сўзларига кўра, “Гитлер ҳам СССРга ҳужум қилишда муваффақият қозонаман деб ўйлаган, бироқ у совет халқининг бардошини паст баҳолаган”.
“Бу Гитлернинг ўлимини олдиндан белгилаб қўйди, чунки рус халқи қаҳрамон ва жасурдир, улар қаҳрамонларча қаршилик кўрсатдилар, ўзларини ҳимоя қилдилар ва нацистларни мағлуб этгунча курашдилар”, деди Никарагуа сиёсатчиси.
Сентябрь ойида Ортега “Россиянинг Украинада фашизм устидан ғалаба қозонишига” ишонч билдирганди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













