Саудия Арабистонида куб шаклидаги дунёдаги энг катта бино қурилади (видео)

Саудия Арабистонида куб шаклидаги дунёдаги энг катта бино қурилади (видео)
Фото: Designboom
Саудия Арабистонида куб шаклидаги “Мукааб” номли осмонўпар бино қурилиши бошланди. У нафақат Ар-Риёдда, балки бутун дунёдаги энг катта бинога айланиши кутилмоқда, деб ёзади Europa Plus.

Ҳозирда бинонинг пойдеворини қуриш ишлари якунига етган. Лойиҳага кўра, “Мукааб” ҳар бир деворининг узунлиги ва баландлиги рекорд даражадаги 400 метрни, бутун объектнинг майдони эса 19 кв/км ни ташкил қилади.
Саудия Арабистонида куб шаклидаги дунёдаги энг катта бино қурилади (видео)
Фото: Europa Plus
Саудия Арабистонида куб шаклидаги дунёдаги энг катта бино қурилади (видео)
Фото: Europa Plus
Бинонинг марказида шифтгача етадиган спирал шаклидаги минора бўлади. Унинг атрофида дўконлар, сайёҳлик марказлари, Oxygen футуристик порти, Тhе Line яшил зонаси, тошбақа шаклидаги Pangeos курорт лайнери бўлиши режалаштирилган.
Саудия Арабистонида куб шаклидаги дунёдаги энг катта бино қурилади (видео)
Фото: Arabian business
Саудия Арабистонида куб шаклидаги дунёдаги энг катта бино қурилади (видео)
Фото: Arabian business
Кўринишидан бу лойиҳа оддий бинога ўхшайди, аслида “Мукааб” улкан режа бўлиб, бошқа пойтахтлар каби Ар-Риёддаги глобал ва диққатга сазовор жойларни бирлаштирадиган пойтахтнинг марказий объекти бўлади, дейди лойиҳа бош директори Майкл Дайк.
Саудия Арабистонида куб шаклидаги дунёдаги энг катта бино қурилади (видео)
Фото: Europa Plus
“Мукааб” биноси Vision-2030 стратегияси доирасидаги янги дам олиш кластери — New Murabba’нинг марказий қисми бўлади. Қурилиш майдонида ҳар куни 900 га яқин ишчи меҳнат қилмоқда. Лойиҳа Канаданинг AtkinsRéalis developer компанияси томонидан бошқарилади. New Murabba Development Company давлат қурилиш компанияси эса лойиҳани молиялаштириш учун жавобгардир.
Саудия Арабистонида куб шаклидаги дунёдаги энг катта бино қурилади (видео)
Фото: Bloomberg
New Murabba’нинг концепцияси шаҳар ичидаги шаҳардир. Унда барча функсионал ва кўнгилочар жойлар, жумладан, 45 минг ўринли стадион ҳам жойлашади. Қурилиш ишлари 2030 йил охирига қадар якунланиши режалаштирилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.