Хусийлар Исроилга йирик ҳужум ҳақида эълон қилди

Хусийлар Исроилга йирик ҳужум ҳақида эълон қилди
Яманнинг “Ансор Аллоҳ” ҳаракатининг ҳусий жангарилари Тел-Авив ҳудудидаги электр станциясига муваффақиятли зарба берганини эълон қилди. Бу ҳақда ҳусийлар вакили Яҳё Сария маълум қилди, дея хабар беради Al-Masirah.

\"Яман қуролли кучлари ракета билан боғлиқ ҳарбий операция ўтказиб, Исроилга тегишли бўлган электр станциясига \"Фаластин 2\" гипертовушли баллистик ракетаси билан ҳужум қилди\", — дея телеканал расмий вакилининг сўзларидан иқтибос келтирган.

Сариянинг сўзларига кўра, нишон муваффақиятли йўқ қилинган. Бундан ташқари аниқлик киритилишича, Исроил мудофаа кучларининг ҳарбий обектларидан бирига ҳам учувчисиз учиш аппарати ҳужуми амалга оширилган.

Исроил томони ҳозирча бу маълумотларни изоҳлагани йўқ.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.