Криштиану Роналду ажойиб формани сақлашда ёрдам берадиган таом номини айтди

Криштиану Роналду ажойиб формани сақлашда ёрдам берадиган таом номини айтди
Португалиялик машҳур футболчи Криштиану Роналду ўзининг 40 ёшида ҳам ажойиб жисмоний формасини сақлаб туриш сирини очди. Daily Mail нашрининг хабар беришича, спортчи бунда унга ёрдам бераётган асосий таомни номлаган.

Роналдунинг айтишича, унинг жисмоний ҳолатини сақлашда Португалиянинг анъанавий таомларидан бири – бакалҳау а брас катта аҳамиятга эга. У бу овқат ҳақида: «Бу овқат менга болалигимни эслатади ва куч бағишлайди», – деб таъкидлади.
Криштиану Роналду ажойиб формани сақлашда ёрдам берадиган таом номини айтди
Бакалҳау а брас таоми
Фото: South China Morning

Бакалҳау а брас Португалияда тузланган бакаляу балиғи, картошка, тухум, зайтун ва кўкатлар билан тайёрланадиган анъанавий таом ҳисобланади.

Роналду қатъий овқатланиш режимига амал қилиши билан танилган. У шакарли маҳсулотлардан умуман воз кечган ва асосан фойдали, озуқавий моддаларга бой маҳсулотларни истеъмол қилади.

Жорий мавсумда 40 ёшли футболчи ўз клуби таркибида 28 та гол уриб, 4 та голли узатма амалга оширган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йил ёзигача давом этади. Машҳур Transfermarkt портали унинг трансфер нархини 12 миллион евро деб баҳоламоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.