Энг кўп қурол-аслаҳа сотувчи давлатлар

Энг кўп қурол-аслаҳа сотувчи давлатлар
Энг кўп қурол-аслаҳа сотувчи давлатлар

Россия, Европа ва Осиё қурол ишлаб чиқарувчилари қурол-аслаҳа сотиш ҳажмини оширмоқдалар. Бу орада АҚШ ҳарбий концернларининг савдо ҳажмлари қисқармоқда, деб айтилди дунё муаммоларини тадқиқ қилувчи Стокгольм институти (SIPRI) ҳисоботида.

Ҳисоботга кўра, дунёда қурол-аслаҳа сотиш бўйича ҳали ҳам етакчи ўринни АҚШ компаниялари эгалламоқда: 2015 йилда бу компаниялар 209,7 млрд долларлик қурол-аслаҳа сотишган, бу эса 2014 йилдагидан 3 фоиз камроқ бўлган. АҚШ компаниялари улушига дунёда сотилган бутун қурол-аслаҳанинг 56,6 фоизи тўғри келган.

Қурол-аслаҳа сотиш бўйича 2-ўринни Буюк Британия эгалламоқда: британ компанияларининг ҳисобига 10,6 фоиз савдолар тўғри келмоқда. 3-ўринни Россия 8,1 фоиз билан эгалламоқда, бу эса 2014 йилга нисбатан 6,2 фоизга кўпроқ. 2013 йилда Россия компаниялари савдо ҳажмларини 20 фоизга, 2014 йилда эса 48 фоизга оширишган.

4-ўринда 5,8 фоиз билан Франция, кейин эса қолган Европа давлатлари бормоқда.

Ривожланаётган давлатлар орасида Туркиянинг қурол-аслаҳа савдо ҳажми ошаётганлигини қайд қилиш керак. 2015 йилда қурол-аслаҳа ишлаб чиқарувчи турк компаниялари савдо ҳажмини 2014 йилга нисбатан 10,2 фоизга оширишган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.