Россиянинг Туркиядаги элчиси отиб кетилди


Анқарада Россиянинг Туркиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Андрей Карлов қуролланган шахснинг ўққа тутиши оқибатида яраланиб, касалхонага элтиш вақтида ҳаётдан кўз юмгани маълум қилинмоқда. Бу ҳақда \"Дийдоразиз\" нашри хабар берди. Аммо, бу маълумотлар ҳали расман тасдиқланганича йўқ.

«Турклар нигоҳидаги Россия» номли фотокўргазмага ташриф буюрган элчи Андрей Карловга қуролланган шахс томонидан ҳужум уюштирилган. Оқибатда элчи жиддий яраланган. Шунингдек, яна уч кишининг жароҳатлангани ҳақида ҳам хабарлар мавжуд.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













