Лондон мэри Содиқ Хон Трампнинг танқидларига жавоб берди

Лондон шаҳар мэри Содиқ Хон АҚШ президенти Дональд Трампнинг Танқидларига ўз позициясини билдирди. Унинг таъкидлашича: \"Мен буни олдин ҳам айтганман ва яна такрорлайман: ёмон ниятли одамларга эътибор берманг, Лондон дунёдаги энг буюк ва фаол шаҳарлардан бири\", — деди Хон.
Эслатиб ўтамиз, Трамп БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқида Лондон шаҳрида \"жуда ёмон мэр борлигини ва у шаҳарда шариат қонунларини жорий этишни исташини\" айтиб ўтган эди.
Хоннинг бу баёноти халқаро ҳамжамиятга Лондоннинг очиқ, кўпқиррали ва замонавий шаҳар сифатидаги нуфузини тасдиқлайди. У ўз нутқида шаҳар аҳолисини ва маҳаллий жамоатчиликни ҳам руҳлантириб, ижобий ва конструктив йўналишда ҳаракат қилиш зарурлигини таъкидлади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













