Мадагаскар президенти норозилик ортидан ҳукуматни тарқатди

Мадагаскар президенти норозилик ортидан ҳукуматни тарқатди

Мадагаскар президенти Андри Радзуэлин мамлакат бўйлаб давом этган норозилик намойишлари ортидан ҳукумат тарқатилганини эълон қилди ва уч кун ичида янги бош вазир тайинлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

\"Мен бу мамлакатда бошқарув тизимини чуқур қайта кўриб чиқаман ва ислоҳ қиламан\", деди президент халққа мурожаатида.

Бу қарор 25 сентябрь куни электр ва сув узилишига қарши бошланган оммавий норозиликлар оқибатида қабул қилинди. Намойишлар давомида 22 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ киши жароҳатланган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.