Канадада океанариум 30 китни йўқ қилиш билан таҳдид қилди

Канадада океанариум 30 китни йўқ қилиш билан таҳдид қилди

Канаданинг машҳур Маринеланд океанариуми оғир молиявий инқироз сабаб 30 та китни нобуд қилиш билан таҳдид қилди, деб хабар берди Bild.

Раҳбарият хабар билдиришича, агар федерал ҳукумат ёрдам кўрсатмаса ёки ҳайвонларни чет элга олиб чиқишга рухсат бермаса, улар “ҳалокатли қарор” қабул қилишга мажбур бўлади. Бу ҳақда ҳукуматга юборилган расмий мактубда маълум қилинган.

Маълумотларга кўра, Маринеланд аввал Хитойдаги Chimelong Ocean Kingdom боғига ҳайвонларни топширишга уринган, аммо Канада балиқчилик вазири Жоан Томпсон бу таклифни рад этган. Унинг таъкидлашича, “китлар асирликда яна азоб чекишига йўл қўйилмайди”.

Океанариум илгари ҳам танқид остида бўлган — 2019 йилдан буён у ерда 20 та кит ҳалок бўлган. Бу йил ёзда эса Маринеланд эшикларини очмади ва сотувга қўйилиши ҳақида маълум қилинди.

Онтарио бош вазири Даг Форд ҳайвонларни қутқариш учун барча чоралар кўрилишини айтди. Ҳуқуқ ҳимоячилари эса раҳбариятни “шантаж”да айблаб, жавобгарликка тортишни талаб қилмоқда.

Animal Justice вакили Камилла Лабчак: “Маринеланд йиллар давомида бу ҳайвонлар азобидан фойда кўрди. Энди улар бир марта бўлса ҳам масъулиятли қарор қабул қилиши керак”, деди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.