Хитой АҚШни “иккиюзламачиликда” айблади

Хитой АҚШни “иккиюзламачиликда” айблади

Хитой АҚШни “иккиюзламачиликда” айблади

Хитой ҳукумати АҚШ Президенти Доналд Трампнинг Хитой маҳсулотларига 100 фоизлик қўшимча бож жорий этиш ҳақидаги баёнотига кескин жавоб берди. Пекин бу ҳаракатни “АҚШнинг одатдаги иккиюзламачилиги” деб атади.

Хитой Савдо вазирлиги Трамп таҳдидини амалга оширса, жавоб чораларини кўришини маълум қилди. Расмийлар “савдо уруши истамаймиз, аммо ундан қўрқмаймиз”, деб баёнот берди.

Трамп Хитойни ноёб ер металларини экспорт қилишга чеклов қўйганликда танқид қилди ва Президент Си Цзиньпин билан режалаштирилган учрашувни бекор қилиши мумкинлигини айтди.

Трампнинг сўзларидан сўнг АҚШда фонд бозорлари тушиб кетди. Хитой эса АҚШни “миллий хавфсизлик баҳонасида босим ўтказаётганликда” айблади.




"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Oqiljon Muhammad
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.