Тибетда 400 йиллик узум новдаси топилди

Гиннеснинг рекордлар китоби Тибет тоғларидан топилган 416 ёшли узум новдасини дунёдаги энг қадимгиси сифатида расман тан олди. Бу ҳақда UPI хабар берди.
Ҳудуддаги ўсимликларни ўрганиш чоғида денгиз сатҳидан 2,4 минг метрдан баланд бўлган Зуоба қишлоғида жойлашган узум новдаси аниқланди. Кейинчалик ўсимликнинг аниқ ёшини Хитойнинг Жануби-ғарбий ўрмон хўжалиги университети ёғоч илмий-тадқиқот лабораторияси олимлари аниқлади.
Рекордчи лозанинг диаметри етти метр ва 50 сантиметрга етади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













