Сноуденнинг Россияда яшаш рухсатномаси уч йилга узайтирилди

Сноуденнинг Россияда яшаш рухсатномаси уч йилга узайтирилди
Сноуденнинг Россияда яшаш рухсатномаси уч йилга узайтирилди

АҚШ махсус хизматларининг собиқ ходими, қочқиндаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Эдвард Сноуденнинг Россияда яшаш рухсатномаси уч йилга узайтирилди ва яқин орада у мазкур мамлакат фуқаролигини олиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда Сноуденнинг адвокати Анатолий Кучерена маълум қилди, деб хабар беради «Дарё».

«Янги йил байрамидан сўнг Россия миграцион хизматлари Сноуденнинг яшаш рухсатномасини яна уч йилга узайтиришга қарор қилди. Шу тариқа, у Россия фуқаролигини олиши учун асос пайдо бўлади», — деб маълум қилди Кучерена 18 декабрь куни.

Сноуден Россия фукаролигини олишга ҳужжат топшириш-топширмаслиги ҳақидаги журналистларнинг саволи очиқ қолди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.