Украинада газ нега 22 баробаргача ошди? Сабаб нима?

Украинада газ нега 22 баробаргача ошди? Сабаб нима?

Украинада охирги йилларда коммунал хизматлар нархи кескин ўсиб кетгани ҳақида собиқ бош вазир Николай Азаров яна бир бор мурожаат қилди. Унинг таъкидлашича, тарифлар инфляция суръатларидан анча ошиб кетган бўлиб, бу давлатнинг “Европага яқинлашиш учун тўлаётган ҳаққи”га айланмоқда.

Азаровнинг ҳисоб-китобига кўра, 2013 йилдан буён газ нархи деярли 22 баробар қимматлаган. Сув учун тўлов 13 баробар, иссиқлик таъминоти эса 15 баробарга яқин ошган.

У бундай кўтарилишни оддий инфляция билан изоҳлаб бўлмаслигини айтади. Сабаби, шу даврда доллар курси атиги беш баробарга — 8 гривнадан 42 гривнагача кўтарилган, холос.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Kamola Shuhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.