Туркия соҳилларида такрорий ер силкиниши қайд этилди


Туркиянинг Эгей денгизи соҳилларида 5,3 баллик зилзила рўй берди. Бу ҳақда Кун нашри хабар қилмоқда.
Ер силкиниши сешанба 7 февраль куни тунги соат 02:24да юз берган. Зилзила маркази Чаноққалъа вилояти Эзине шаҳридан 36,7 км жануби-ғарбда, 6,8 км чуқурликда жойлашган.
Аввалроқ, Европа Ўрта ер денгизи сейсмология маркази (EMSC) 6 февраль куни эрталаб Туркиянинг ғарбий соҳилида 5,2 баллик ер қимирлагани ҳақида хабар қилган эди.
Чаноққалъадаги зилзила Айважик шаҳри ҳудудида 102та уйнинг қулашига сабаб бўлган. камида 5 кишининг жабрлангани хабар қилинмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













