Олимлар саккизинчи қитъа кашф этилганини айтишмоқда


“Geological Society of Amerika\'s Journal” журналида эълон қилинган мақолада Янги Зеландия олимлари саккизинчи қитъа – Зеландия аниқланганини маълум қилишди, деб хабар беради Hilol.uz.
Тинч океанининг жануби-ғарбида жойлашган ва 94 фоизи сув остида қолган Зеландия саккизинчи қитъа бўлиши мумкин. Унинг ҳудуди 4,9 миллион квадрат километрга тенг бўлиб, Янги Зеландия ва Янги Каледонияни ўз ичига олади, мазкур ороллар айни қитъа плитасида жойлашган.
Олимларнинг айтишича, Зеландия қобиғининг қалинлиги 10-30 километр атрофидадир. Мазкур плита қитъага қўйиладиган барча талабларга жавоб беради, масалан, чегаралари аниқ шаклланган.
Ҳозирча янги зеландиялик тадқиқотчиларнинг бу кашфиёти дунё олимлари томонидан эътироф этилгани йўқ.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













