Мадуро қамоқда кечалари «Мен президентман!» дея бақирмоқда

Мадуро қамоқда кечалари «Мен президентман!» дея бақирмоқда

ABC News тарқатган маълумотларга кўра, Мадуро ҳозирда Нью-Йоркдаги федерал қамоқхонада сақланмоқда ва у тунги пайтларда баланд овозда «Мен президентман!» деб бақираётгани айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, у Нью-Йорк шаҳридаги федерал жазо муассасасида алоҳида камерада сақланмоқда. У жойлаштирилган хона тахминан 3х2 метр атрофида бўлиб, унда темир каравот ва кичик дераза мавжуд.

Хабарларда таъкидланишича, у ердаги шароит анча чекланган. Мадурога ҳафта давомида фақат уч марта жисмоний машқлар бажариш имконияти берилади.

Манбаларнинг билдиришича, унинг кундалик ҳаёти қатъий тартиб-қоидалар асосида олиб борилмоқда. Камерадан чиқиш вақти ҳам чекланган бўлиб, бу ҳолат собиқ раҳбарнинг руҳий ҳолатига ҳам таъсир кўрсатаётгани айтилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.