Нетаняху: "Эронга босим давом этади, вазифалар ҳали кўп"

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Эрон масаласи ҳали кун тартибидан тушмаганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Эронга нисбатан босим ва чора-тадбирлар кампанияси давом этмоқда ва олдинда яна кўп ишлар турибди.
Нетаняху Эрон ҳали ҳам бойитилган ядровий материалларга эгалигини қайд этиб, бу ҳолат халқаро хавфсизлик нуқтаи назаридан жиддий таҳдид эканини билдирди. Ушбу муаммони ҳал этиш учун турли йўллар кўриб чиқилаётгани таъкидланди.
“Эрон ҳали ҳам бойитилган ядровий материалларга эга ва Трамп айтганидек, уни ё келишув орқали, ёки бошқа йўллар билан олиб ташлаш керак\" - деди Нетаняху. Шу билан бирга, у бу борада Доналд Трамп фикрлари билан ҳамоҳанг эканини билдириб ўтди.
Мутахассислар фикрича, мазкур баёнот Яқин Шарқдаги вазиятни янада кескинлаштириши ва халқаро сиёсий муҳокамаларни кучайтириши мумкин.













