АҚШ Эрон портларига блокада жорий этганини эълон қилди

АҚШ Марказий қўмондонлиги (CЕНТCОМ) маълум қилишича, 13 апрелдан бошлаб Эрон портларига кирувчи ва чиқиб кетувчи кемаларга нисбатан блокада режими жорий этилади.
Қарорга АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар натижа бермай якунлангани сабаб сифатида кўрсатилган.
Маълумотларга кўра, блокада Форс ва Уммон кўрфазидаги Эрон портларини тўлиқ қамраб олади. Бироқ Ҳўрмуз бўғозида кемалар ҳаракати эркинлиги сақланиб қолиши билдирилган.
Шу билан бирга, ушбу вазият ортидан жаҳон бозорларида нефть нархлари кескин ошиб, иқтисодий беқарорлик кучайгани қайд этилмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













