Хитой Эронга қурол етказиш ҳақидаги иддаоларни рад этдими?

Хитойнинг АҚШдаги дипломатик ваколатхонаси Эронга ҳаво мудофааси тизимлари етказиб берилиши ҳақида тарқалган маълумотларни асоссиз деб атади. Бу ҳақда CNN хабарига муносабат билдирилган.
Аввалроқ CNN манбаларига таяниб, Хитой Эронга учинчи давлатлар орқали кўчма ҳаво мудофааси тизимларини етказиб беришга тайёрланаётгани ҳақида хабар берган эди. Унда айтилишича, бу қурилмалар паст баландликда учувчи самолётлар учун жиддий таҳдид туғдириши мумкин.
Бироқ Лю Пенгю ушбу иддаоларни қатъий рад этди. Унинг таъкидлашича, Хитой ҳеч қачон можароларда бирор томонни қурол-яроғ билан таъминламаган.
“Хитой ҳеч қачон низоларда иштирок этаётган томонларга қурол етказиб бермаган”, — деди дипломат TASS агентлигига берган изоҳида.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













