Зеленский: "Дронлар орқали душман позицияси эгалланди"

Украина президенти Владимир Зеленский уруш жараёнида илк бор ноодатий ҳарбий амалиёт амалга оширилганини маълум қилди. Унинг айтишича, душман позицияси анъанавий пиёда қўшинларсиз, тўлиқ замонавий технологиялар — дронлар ва ерусти робот тизимлари орқали эгалланган. Бу ҳақда Униан нашри хабар берди.
Давлат раҳбари таъкидлашича, бу операция давомида энг хавфли ҳудудларга инсонлар эмас, балки махсус бошқарувдаги роботлар юборилган. Улар позицияларга кириб бориб, назоратни қўлга олган.
“Бу уруш давомида биринчи марта қўшинлар иштирокисиз амалга оширилди. Энг хавфли нуқталарга аскар эмас, робот кирди ва вазифани бажарди”, — деди Владимир Зеленский.
Мутахассислар фикрича, бу каби ёндашув келажакда ҳарбий амалиётлар табиатини тубдан ўзгартириши мумкин. Зеро, инсон ҳаётини асраш ва хавфни камайтиришда бундай технологиялар тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.













