“Сайрга чиққан гўдак” ҳаётда такрорланди

“Сайрга чиққан гўдак” ҳаётда такрорланди

Фото: Видеодан кадр

“Сайрга чиққан гўдак” фильми воқеалари гўё ҳаётда ҳам такрорлангандек.

Туркияда 2 ёшли қизалоқ ота-онасининг бир зум чалғиши оқибатида эшиги очиқ турган автобусга чиқиб кетган.

Орадан бироз вақт ўтгач, ҳайдовчи автобусда ёлғиз кетаётган ва йиғлаётган болани пайқаб қолади. Шундан сўнг у дарҳол автобусни ортга қайтариб, қизалоқни ота-онасига топширган.

Видео ижтимоий тармоқларда тез тарқалгач, айрим фойдаланувчилар “Сайрга чиққан гўдак” фильми ҳаётда”, дея изоҳлар қолдиришган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.