Сурия чегарасида яна бир хавфли террорчи кўлга олинди

Сурия чегарасида яна бир хавфли террорчи кўлга олинди
Ливан махсус хизмати жангчилари “Жабҳот ан-Нусра” экстремистик гуруҳининг энг хавфли аъзоларидан бири Муҳаммад Хасвени қўлга олди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.

Маълумотларга кўра, уни Сурия чегараси яқинидаги Эрсал шаҳридаги махсус операция давомида қўлга олишган.

Абу Холид ал-Қусейри исми билан машҳур Хасве “Ан-Нусра” қанотини бошқарган ва Бека водийсининг чегара ҳудудларидаги Ливан ҳарбий хизматчиларига қарши қуролли чиқишларга масъул шахс бўлган.

22 апрель куни ҳарбий махсус хизмат жангчилари Эрсал яқинидаги Вади ал-Ҳусн тоғли ҳудудларида фаолият юритган “Ислом давлати” гуруҳининг қуролланган жамоасини йўқ қилганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.