Бразилияда қарийб 300 килограммлик зумрад топилди

Бразилияда қарийб 300 килограммлик зумрад топилди
Бразилиялик кончилар оғирлиги 272 килограммга, баландлиги эса 1,3 метрга тенг зумрад топди, дея хабар бермоқда “Ассошиэйтед Пресс” агентлиги.

Зумрад бундан йигирма кунча муқаддам Бразилия шимоли-шарқидаги Баия штатида топилган. Қиймати ошкор этилмаган ушбу тош тоғ саноати билан шуғулланувчи тадбиркорлардан бирига сотилган.

Харидор улкан зумрадни кутубхона ва музейларда намойиш этмоқчи, деб ёзади Hilol.uz нашри.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.