Уруш туфайли ишламаган Бенғози аэропорти очилди

Ливиянинг Бенғози шаҳри яқинидаги \"Бенина\" халқаро аэропорти 15 июль куни тижорат парвозлари учун очилди. У 3 йил аввал шаҳардаги қуролли тўқнашувлар сабабли ёпилган эди. Бу ҳақда Рейтер агентлигига таяниб Кун.уз хабар берди.
Маълумотларга кўра, илк парвоз пойтахт Триполига амалга оширилган. Бундан ташқари, мамлакат жануби-ғарбидаги Куфра ҳамда Иордания пойтахти Амма шаҳрига ҳам парвозлар йўлга қўйилган. Шунингдек, Тунисга, у орқали Туркия (Истанбул), Миср (Искандария) ва Ливия ғарбидаги Зинтан шаҳарларига ҳам ҳаво қатновларини амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Ҳаво қатновларини иккита давлат компанияси — Libyan Airlines ва Afriqiyah Airways авиакомпаниялари амалга оширмоқда. \"Бенина\" аэропорти ёпилганидан сўнг, йўловчилар Бенғозидан 4 соат узоқликда бўлган \"Ал-Абрак\" аэропортига боришларига тўғри келаётган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Маълумотларга кўра, илк парвоз пойтахт Триполига амалга оширилган. Бундан ташқари, мамлакат жануби-ғарбидаги Куфра ҳамда Иордания пойтахти Амма шаҳрига ҳам парвозлар йўлга қўйилган. Шунингдек, Тунисга, у орқали Туркия (Истанбул), Миср (Искандария) ва Ливия ғарбидаги Зинтан шаҳарларига ҳам ҳаво қатновларини амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Ҳаво қатновларини иккита давлат компанияси — Libyan Airlines ва Afriqiyah Airways авиакомпаниялари амалга оширмоқда. \"Бенина\" аэропорти ёпилганидан сўнг, йўловчилар Бенғозидан 4 соат узоқликда бўлган \"Ал-Абрак\" аэропортига боришларига тўғри келаётган эди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













