Венесуэлада ҳибсга олинган беш полициячи ўз оғизларини тикиб ташлади

Венесуэлада ҳибсга олинган беш полициячи ўз оғизларини тикиб ташлади
Венесуэлада беш нафар ҳибсга олинган полициячи эътироз билдириш мақсадида ўз оғизларини тикиб ташлади. Бу ҳақда Efecto Cocuyo нашрига таяниб Дарё хабар бермоқда.

Журналист Рикардо Дюранни ўлдиришда гумон қилиниб жами 14 полициячи ҳибсга олинган. Прокуратура ўтказилган тафтиш натижасида полициячилар жиноятга алоқадор эмас деган хулосага келди, аммо улар ҳали ҳам ҳибсдан озод этилмади.

«Талабларимизга жавоб ололганимиз йўқ. Соғлиғимиз ёмонлашмоқда», — дейилади полициячиларнинг ижтимоий тармоқларда эълон қилинган мурожаатида.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.