БААдаги “Ўзбекистон” ороли яқинидан яна бир оролга жой ажратилди

БААдаги “Ўзбекистон” ороли яқинидан яна бир оролга жой ажратилди
Бирлашган Араб Амирликларида 300 тадан ортиқ оролларни ўз ичига олган “Дунё” сунъий архипелагида “Омск” номидаги янги орол пайдо бўлди.

Маълумотларга кўра, янги оролнинг сунъий архипелагдаги жойлашуви ҳақиқий харитадан фарқ қилмаган ҳолда “Қозоғистон”, “Қирғизистон” ва “Ўзбекистон” ороллари атрофидан ўрин эгаллайди.
БААдаги “Ўзбекистон” ороли яқинидан яна бир оролга жой ажратилди
Ҳозирда “Омск” оролининг сунъий архипелагга киритилиши ҳақида сунъий йўлдош харитасида маълумотлар келтирилмаган.

Маълумот ўрнида, “Дунё” сунъий архипелаги лойиҳаси БАА Бош вазири Муҳаммад бин Рашид ал-Мактумга тегишли бўлиб, у “Омск” оролини харитага жойлаштириш фикрини қўллаб-қувватлаган.

Шунингдек, сунъий харитада “Ўзбекистон”, “Омск” оролига яқин бўлган “Екатеринбург”, “Ростов” ва “Сибирь” каби ороллар ҳам ўрин эгаллаган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.