Трамп твитни учинчи ҳаракатда хатосиз ёзди

Трамп твитни учинчи ҳаракатда хатосиз ёзди
АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатни соғломлаштириш ҳақида твит ёзишга уринди, аммо кетма-кет хатоларга йўл қўйди. Бу ҳақда «Meduza»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

У heal («тузалиш») сўзининг ўрнига heel деб ёзди.
Трамп твитни учинчи ҳаракатда хатосиз ёзди
Трампнинг твити қуйидаги маъно касб этиши лозим эди:

«Буюк мамлакатимиз ўн йил мобайнида бўлинган эди, энди у яна бирлашади. Баъзан тузалиш учун эътирозлар керак, ва биз тузалмоқдамиз!».

Хато билан ёзилган биринчи твитни давлат раҳбари жуда тез ўчирди ва ярим соатдан сўнг бошқатдан ёзди. Аммо унда heal сўзи яна heel деб ёзилган эди. Бундан ташқари, президент «ўн йил» сўзини «ўн йиллар» деб ўзгартирди.
Трамп твитни учинчи ҳаракатда хатосиз ёзди
Олти дақиқадан сўнг Трамп барча хатоларини тузатиб, янги твит ёзди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.