Мексикада 7,4 магнитадули зилзила юз берди

Мексикада 7,4 магнитадули зилзила юз берди
Мексика жанубида кучли – 7,4 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда «АҚШ Геология» хизматига таяниб «Дарё» маълум қилди.
Мексикада 7,4 магнитадули зилзила юз берди
Reuters’нинг ҳодиса гувоҳларига асосланиб хабар беришича, пойтахт Мехикода кўплаб одамлар қимирлашни бошлаган биноларни ташлаб қочиб чиққан.

Шаҳарда халқаро аэропорт вақтинча ёпилган. Мамлакат президенти Энрике Пеня Нето Нью-Йоркда давом этаётган БМТ Бош ассамблеяси йиғилишидаги иштирокини тўхтатиб, зудлик билан Мексикага қайтган.

Зилзила ўчоғи жойлашган Пуэбла штати губернатори Тони Галининг маълум қилишича, ҳудудда бир неча бинолар жиддий зарарланган. Ҳудуддаги барча мактаблар фаолияти вақтинча тўхтатилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.