Фото: Европадаги биринчи сувости ресторани

Фото: Европадаги биринчи сувости ресторани
Норвегиянинг Snohetta архитектура фирмаси Under номли сувости ресторанининг қурилишини маълум қилди. У бу типда қуриладиган Европадаги биринчи ресторан бўлади, деб ёзмоқда Daryo.uz.
Фото: Европадаги биринчи сувости ресторани
Энг ўзгарувчан об-ҳаво шароитлари ҳисобга олиб қуриладиган бетон конструкция панорамали ойнага эга бўлади. Ресторанга ташриф буюрувчилар ойнадан сувни ва денгиз жонзотларини томоша қилиши мумкин бўлади. Муассасада меҳмонларни қабул қилувчи учта қават режалаштирилган.
Фото: Европадаги биринчи сувости ресторани
Ресторанга кириш жойи қирғоққа жойлаштирилади, меҳмонлар бетон қувур бўйлаб пастга тушишига тўғри келади.
Фото: Европадаги биринчи сувости ресторани
Фото: Европадаги биринчи сувости ресторани
Рестораннинг иш вақтидан ташқари вақтларда ундан денгиз биологиясини ўрганувчи олимлар фойдаланиши мумкин бўлади.
Фото: Европадаги биринчи сувости ресторани
Қурилиш ишларини Норвегия қирғоқларининг энг жанубий нуқтасида 2018 йилнинг февраль ойида бошлаб, 2019 йилнинг бошига тугатиш режалаштирилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.