Британиялик дизайнер дунёдаги энг қиммат пойабзални ишлаб чиқди

Британиялик дизайнер дунёдаги энг қиммат пойабзални ишлаб чиқди
Британиялик дизайнер Дебби Уингхем дунёдаги энг қиммат пойабзални яратди деб ёзади “Nv.ua” сайти. Туфлининг нарҳи 15 млн АҚШ долларига баҳоланмоқда.

Ушбу пойабзал 24 каратли тилла иплар билан тикилган ва 1000 дона олмос тошлари ила безатилган. Оёқ кийимидаги асосий безак эса ҳар бири 3 каратли бўлган иккита пуштиранг олмослардир. Уларнинг умумий нарҳи 8,8 млн долларни ташкил этади.

Айтишларича, ушбу пойабзал махсус буюртма асосида яратилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ойдиной
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.