Туркиядаги фабрикада портлаш юз берди. Қурбонлар бор

Туркиядаги фабрикада портлаш юз берди. Қурбонлар бор
Туркиянинг Бурса провинциясидаги текстил фабрикаларидан бирида портлаш юз берди. Бу ҳақда «Вестник Кавказа»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Портлаш оқибатида уч киши ҳалок бўлди, саккиз киши яраланди.

Портлашдан сўнг фабрика томи қулаган, оқибатда эса кўплаб ишчилар вайроналар остида қолиб кетган.

Портлаш сабаблари ҳозирча ошкор қилинмаган. Ҳозирги пайтда ҳодиса жойида ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар иш олиб бормоқда.

Жароҳатланганлар ва ҳалок бўлганларнинг барчаси Туркия фуқаролари ҳисобланади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.