Жириновский Россия президентлигига даъво қилмоқда…

Жириновский Россия президентлигига даъво қилмоқда…
Россия Давлат Думаси депутати, мамлакат либерал-демократлар партияси аъзоси Алексей Диденконинг айтишича, Жириновскийнинг номзоди партия тарафидан илгари сурилди.
— Владимир Жириновский, — деди Диденко. — Тажрибали сиёсатчи. У президент сифатида бемалол мамлакатни бошқара олади. Биз бу билан фахрланамиз…
Давлат Думаси вице-спикери Игорь Лебедев шу нарсани алоҳида таъкидладики, Жириновский номзоди президентлик сайловларига қўйилган бўлса-да, партиянинг шу йил декабр ойида ўтадиган съезди албатта ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, Россияда навбатдаги президентлик сайловлари 2018 йил март ойида бўлиб ўтади. Сайлов компанияси эса 2017 йил декабр ойида бошланади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.