Украинада Сталин ҳайкали номаълум кимсалар томонидан уриб синдирилди

Украинада Сталин ҳайкали номаълум кимсалар томонидан уриб синдирилди
Запорожьеда Иосиф Сталинга тегишли бюст номаълум кимсалар томонидан уриб синдирилди ва ҳайкал парчалари Голодомор қурбонлари ҳотираси тисмоли ёнига сочиб кетилди.

Кейинчалик ижтимоий тармоқларда “Иосиф Сталиннинг Запорожьедаги охирги ҳайкали йўқ қилинди” деган хабар пайдо бўлган.

Запорожье вилояти миллий полиция бош бошқармасининг матбуот хизмати ушбу ҳодиса юзасидан қонун ҳимоячиларига бирорта шикоят келиб тушмаганини қайд этди, дейилади хабарда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ойдиной
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.