Олтойда муз тагига тушиб кетган болакай вафот этди

Олтойда муз тагига тушиб кетган болакай вафот этди
Олтой Республикасининг Усть-Кокса туманида муз тагига тушиб кетган болакай вафот этди.

Хабарда келтирилишича, марҳум 2009 йилда таваллуд топган. Воқеа Кастахта дарёси бўйида содир бўлгани айтилмоқда.

Болакай кечқурун қотиб қолган муз устида ўйнаб юрган ва сувга тушиб кетган. Жабрланувчининг отаси дарҳол қутқарувчиларга қўнғироқ қилди, аммо барчаси аллақачон ҳал бўлганди.

Болакай жасади ҳодиса вақтидан 30 дақиқа ўтиб топилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ойдиной
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.