Рекорд. Француз яхтачиси дунёни 42 кунда айланиб чиқди

Француз яхтачиси Франсуа Габар бир ўзи дунёни 42 кун 16 соат 40 дақиқа 35 сонияда айланиб чиқиб, 17 декабрда рекорд ўрнатди. Бу ҳақда AFP ахборот агентлигига таянган ҳолда Кун.уз хабар берди.
Агентликнинг маълум қилишича, 34 ёшли француз Macif яхтасида Франциядаги Уэсан ороли ва Лизард бурни (Буюк Британиянинг энг жанубий нуқтаси) ўртасидаги виртуал маррани маҳаллий вақт билан соат 01:45да (Тошкент вақти билан соат 6:45да) кесиб ўтиб, ҳамюрти Том Ковилнинг рекордини деярли бир ҳафтага яхшилай олди. Ковилга бунинг учун 49 кун 3 соат 7 дақиқа ва 38 сония зарур бўлганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Агентликнинг маълум қилишича, 34 ёшли француз Macif яхтасида Франциядаги Уэсан ороли ва Лизард бурни (Буюк Британиянинг энг жанубий нуқтаси) ўртасидаги виртуал маррани маҳаллий вақт билан соат 01:45да (Тошкент вақти билан соат 6:45да) кесиб ўтиб, ҳамюрти Том Ковилнинг рекордини деярли бир ҳафтага яхшилай олди. Ковилга бунинг учун 49 кун 3 соат 7 дақиқа ва 38 сония зарур бўлганди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













