Манхэттенда содир бўлган отишма чоғида 3 киши яраланди

Манхэттенда содир бўлган отишма чоғида 3 киши яраланди
Нью-Йорк маркази ҳисобланмиш Манхэттенда содир бўлган отишма туфайли 3 киши тан жароҳатлари олди.

Бу ҳақида маҳаллий ОАВ маълумотларига таянган ҳолда “Life.ru” нашри хабар тарқатган.

Ҳодиса Мидтаун туманида, Эмпайр-стейт-билдингдан бир неча квартал нарида содир бўлган ва жанжаллашув сабаб келиб чиққан.

Натижада уч киши турли тан жароҳатлари билан касалхоналарга олиб кетилган. Айтишларича, айни пайтда уларнинг ҳаётига ҳеч нарса таҳдид қилмаяпти.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ойдиной
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.