Японияда ўзи юрадиган автопилотли шиппаклар яратилди

Японияда ўзи юрадиган автопилотли шиппаклар яратилди
Ушбу янгилик меҳмонхоналар учун яратилган бўлиб, шиппаклар мустақил равишда ҳаракатланиши ва тахланиб олиши мумкин. Янгилик Nissan компаниясининг YouTube канали орқали намойиш этилган.

Видеода меҳмонхонага ташриф буюрган инсонлар шиппакларни ўзлари истаган ерда қолдириб кетишлари, кейин эса уларнинг ўз жойларини мустақил равишда топиб олишлари ва тахланишлари кўрсатилади.

Уларнинг ҳаракатлари эса йўлакдаги тугмача орқали бошқарилади, дейилади хабарда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ойдиной
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.