Эронда қулаган самолёт ҳалокати сабаби маълум қилинди

Эронда қулаган самолёт ҳалокати сабаби маълум қилинди
Аввалроқ, Эрон “Осемон ҳаво йўллари”нинг Теҳрон-Ёсуж шаҳарлари йўналишида ички парвозларни амалга оширадиган АТР-72 600 русумли самолёти ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берган эдик.

Cамолёт ҳалокатига об-ҳаво шароитларининг ёмон бўлганлиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Бу ҳақда “Газета.ru” маълум қилди.

Учувчилар шу туфайли йўналишни йўқотган бўлиши тахмин қилинмоқда.

Қутқарув хизматлари ноқулай об-ҳаво боис қидирув ишларини тўлақонли олиб боролмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, самолёт бортидаги 60 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзосининг барчаси ҳалок бўлган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.