Телебошловчи кўрсатув меҳмони билан эфирда муштлашиб кетди

Россиянинг НТВ телеканалида тўғридан-тўғри эфирга узатилаётган “Место встречи” теледастурида кўрсатув бошловчиси Андрей Норкин ва украиналик политолог Дмитрий Суворов ўртасида муштлашув юзага келди, дея хабар қилди Даракчи нашри.
Кўрсатув давомида Донбассдаги вазият муҳокама этилаётганди. Украинанинг шарқида бўлган немис депутати Андреас Маурер студияда региондаги жанговор ҳаракатлар туфайли болалар ҳалок бўлаётганини айтади. Суворов ўлган болаларнинг фотосуратларини кўрсатишни талаб қилиб, ҳақоротомуз сўзларни тилга олади. Бошловчи Андрей Норкин политолог ёнига келиб, унинг елкасидан ушлайди ва ўртада ёқалашув рўй беради. Жанжалга бошқалар ҳам аралашиб кетди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Кўрсатув давомида Донбассдаги вазият муҳокама этилаётганди. Украинанинг шарқида бўлган немис депутати Андреас Маурер студияда региондаги жанговор ҳаракатлар туфайли болалар ҳалок бўлаётганини айтади. Суворов ўлган болаларнинг фотосуратларини кўрсатишни талаб қилиб, ҳақоротомуз сўзларни тилга олади. Бошловчи Андрей Норкин политолог ёнига келиб, унинг елкасидан ушлайди ва ўртада ёқалашув рўй беради. Жанжалга бошқалар ҳам аралашиб кетди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













