Қозоғистонда қирғизистонлик маҳбус оғзини тикиб ташлади

3-гуруҳ ногирони Э.Тентемишев очлик эълон қилган
Қирғизистон фуқароси Қозоғистоннинг Тароз шаҳридаги қамоқхонада очлик эълон қилиб, оғзини тикиб қўйди, дея хабар берди “Қалампир” нашри.
Қирғизистон омбудсмен институтига келиб тушган хабарга кўра, Тароз шаҳридаги 158/4 рақамли муассасада Қирғизистон фуқароси 3-гуруҳ ногирони Э.Тентемишев очлик эълон қилган ва норозилик белгиси сифатида оғзини тиккан.
Бунга, Тентемишевнинг билдиришича, қамоқхона раҳбарияти уни бошқа миллатга мансублиги боис камситиши сабаб бўлган.
Хабарда Қирғизистон омбудсмени Кубат Оторбаев Қозоғистоннинг тегишли муассасаларига мазкур ҳолатни текшириш бўйича мурожаат қилгани айтилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Қирғизистон фуқароси Қозоғистоннинг Тароз шаҳридаги қамоқхонада очлик эълон қилиб, оғзини тикиб қўйди, дея хабар берди “Қалампир” нашри.
Қирғизистон омбудсмен институтига келиб тушган хабарга кўра, Тароз шаҳридаги 158/4 рақамли муассасада Қирғизистон фуқароси 3-гуруҳ ногирони Э.Тентемишев очлик эълон қилган ва норозилик белгиси сифатида оғзини тиккан.
Бунга, Тентемишевнинг билдиришича, қамоқхона раҳбарияти уни бошқа миллатга мансублиги боис камситиши сабаб бўлган.
Хабарда Қирғизистон омбудсмени Кубат Оторбаев Қозоғистоннинг тегишли муассасаларига мазкур ҳолатни текшириш бўйича мурожаат қилгани айтилган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













