«Арсенал» футболчиси онасини кўчага ҳайдади

«Арсенал» футболчиси онасини кўчага ҳайдади
«Арсенал» ярим ҳимоячиси Эйнсли Мэйтленд-Найлснинг онаси пулсиз ва ғариб аҳволда қолди.

The Mirror нашри маълумотига кўра, 38 ёшли Жули Найлс 3 метр кв. майдондаги металл контейнерда яшашга мажбур бўлмоқда.

«Бу ерда ҳожатхона ва ювиниш учун шароитлар йўқ», — дея ҳикоя қилади уйсизларга ёрдам кўрсатиш хизмати.

«Ўғлим Эйнслининг бир неча ҳафталик маоши пули менга квартира олиб бериши учун етарли бўларди. Лекин пуллар унинг бошини айлантириб қўйди. Ўғлим «Арсенал»да ўйнаётганида мен кўчада қолдим. Бу даҳшат. Мен шунчаки, айбим нималигини била олмаяпман», — деган футболчининг онаси.
«Арсенал» футболчиси онасини кўчага ҳайдади
Айни вақтда 20 ёшда бўлган Мэйтленд-Найлс жамоада ҳафтасига 30 минг фунт стерлинг миқдорида маош олади ва 700 минг фунтлик кошонада яшайди. Жорий мавсумда ушбу футболчи «канонирлар» учун барча турнирлар доирасида 21 ўйинда майдонга тушди. У«Арсенал» билан Англия Кубоги (2016/17) ғолиби бўлган. 2017 йилда ушбу хавбек Англия ёшлар жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлганди.
«Арсенал» футболчиси онасини кўчага ҳайдади
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.