Ливанлик аёл бир йўла олти эгизакни дунёга келтирди

Ливанлик аёл бир йўла олти эгизакни дунёга келтирди
Ливанда биринчи марта олти эгизак дунёга келди, деб ёзади «Дарё». Болалар Байрутдаги авлиё Иосиф касалхонасида туғилди.

Аллақачон тўрт фарзанднинг ота-онаси бўлган ливанлик эр-хотин бешинчи фарзанд кўришни ният қилган. Аммо ҳомиладорлик чоғида бир йўла олти бола туғилиши маълум бўлган.

Чақалоқларнинг онаси ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда. Уч ўғил ва уч қиз эгизаклар ҳам соппа-соғ.

Бу дунё амалиётида жуда камёб ҳодиса, дейилади хабарда. Бир йўла олти чақалоқ туғилиши 4,5 миллионтадан битта ҳолатда кузатилиши мумкин.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.