Путин тўртинчи бор Россия президенти лавозимини эгаллади

Путин тўртинчи бор Россия президенти лавозимини эгаллади
Владимир Путин Россия президенти лавозимини расман эгаллади. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Катта Кремль саройида бўлиб ўтган инаугурация маросимида Путин давлат раҳбари сифатида қасамёд келтирди.

Бу унинг тўртинчи бор давлат раҳбари лавозимини эгаллаши. Олдинги икки муддат 4 йилдан иборат бўлганди.

Энди у иккинчи бор 6 йиллик муддатга Россия президенти вазифасини бажаришга киришди. Унинг ваколатлари 2024 йил 7 майгача давом этади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.