Телебошловчи акула билан курашди ва унинг ташланишини суратга олди

Телебошловчи акула билан курашди ва унинг ташланишини суратга олди
Янги зеландиялик телебошловчи Кларк Гайфорд Young Ocean Explorers кўрсатувини тасвирга олиш чоғида ўзининг акула билан курашини суратга олди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Дайвер суратда ўзининг ва акуланинг қаерда эканлигини белгилаган. Шунингдек, у ҳодисанинг яна бир пассив иштирокчиси — дельфинни ҳам белгилаган. Кларкнинг сўзларига кўра, делфин унга ёрдамга келмаган.

Якунда бошловчи узун чўп ёрдамида акуладан қутулишга муваффақ бўлган. Экспертларнинг фикрича, акула китлар овқатланганидан кейин қолган балиқ қолдиқлари ва қон ҳидини сезиб, сузиб келган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.