Австралиялик эркак 1 ойда 3 марта лотереяда ютди

Австралиялик эркак 1 ойда 3 марта лотереяда ютди
Австралиялик Карло Массетти бир ой ичида 3 марта лотереяда ютди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб, Дарё хабар берди.

Даставвал Сиднейда яшовчи 59 ёшли киши 2 та чипта сотиб олган ва иккала чиптада ҳам ютуқ чиққан. Умумий ҳисобда чипталар унга 2,5 миллион Австралия доллари келтирган. Массеттининг сўзларига қараганда, у ўзининг биринчи сотиб олган чиптасини ундаги тартиб чақами ёқмагани учун алмаштирмоқчи бўлган, бироқ сотувчи уни бу фикридан қайтарган.

Шундан сўнг у учинчи марта чипта сотиб олган, натижада яна 48 минг Австралия доллари ютиб олган. Айтилишича, лотереяда ютиб олиш эҳтимоли 50 миллиондан 1 тага тенг.

Массетти 50 минг долларни маҳаллий шифохоналардан бирига хайрия қилишга қарор қилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.