Трамп 2016 йилги сайловлардаги ягона хатосини айтди

Трамп 2016 йилги сайловлардаги ягона хатосини айтди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг твиттердаги ўз саҳифасида ёзишича, 2016 йилги сайловлардаги ягона хатога демократлардан «ҳалол бўлмаган» номзод Хиллари Клинтон устидан ғалаба қозонгани айланган.

«Мен нотўғри қилган ягона нарса - бу кўпчилик ҳалол бўлмаган Хиллари Клинтон ва демократлар ютиб чиқишини кутган сайловларда ғалаба қозонганим», - деб ёзади Трамп.

Унинг таъкидлашича, сиёсий рақиблари бир қатор штатларда сайлов кампаниясини ўтказмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трампнинг собиқ адвокати унинг кўрсатмаси билан жиноят содир этганини маълум қилганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.