Душанбе аэропортида полициячи ўз ҳамкасбини ўққа тутди

Душанбе аэропортида полициячи ўз ҳамкасбини ўққа тутди
Душанбе аэропортида милиция зобити бошқа бир зобитга ўқ узиб, яралади. Ҳодиса 6 октябрь куни кечқурун содир бўлди, дея хабар қилмоқда Kun.uz.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Душанбе аэропорти ИИВБ жиноят қидирув бўлими ходимларидан бири ўз ҳамкасбига қарата ўқ узган. Шу билан бирга, қайд этилишича, отишма содир этган милиция ходими маст бўлган.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Имомали Умаржоний шундай ҳодиса юз берганини тасдиқлаб, ўқ узган полиция ходими ушлангани ва яраланган ходим шифохонада эканини таъкидлаб ўтди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.