Ким Чен Ин ядровий объектлар рўйхатини тақдим этишдан бош тортди

Ким Чен Ин ядровий объектлар рўйхатини тақдим этишдан бош тортди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин АҚШга мамлакатидаги ядровий объектлар рўйхатини тақдим этишдан бош тортди, деб ёзади «Xabar» нашри.

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Пхеньянга ташрифи чоғида Ким Чен Индан текшириш учун Шимолий Кореядаги ядровий объектларнинг рўйхатини сўраган. Шимолий Корея раҳбари бу талабни рад этиб, буни иккала давлат ўртасида ишонч йўқлиги сабабли АҚШ барибир бу рўйхатга ишонмаслиги билан изоҳлаган.

«Маълумотлар яна талаб қилиниши мумкин. Кейин баҳс-мунозара келиб чиқади», – дея иқтибос келтиради газета Ким Чен Иннинг сўзидан.

Шимолий Корея етакчиси, шунингдек, Пхеньян билан Вашингтон ўртасида ишончни мустаҳкамлаш зарурлигини қайд этган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.